“Ливерпуль” футболисига иккита таклиф бор
Иқтидорли ярим ҳимоячи Харви Эллиотт ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин.
Эллиотт бу ёзда “Ливерпуль”га “Астон Вилла”даги омадсиз ижара мавсумининг якунидан кейин қайтди. Бирмингем клуби унга етарлича ўйин амалиёти бермади ва шу сабабли Эллиотт учун 35 миллион фунтлик мажбурий сотиб олиш банди ишга тушмади.
Daily Mail маълумотига кўра, “Ливерпуль” ҳозирча Эллиотт бўйича расмий сўров олмаган. Бироқ 23 ёшли англиялик футболчи Италиянинг “Наполи” ва “Лацио” клублари қизиқишини уйғотган.
Қайд этиш жоизки, Эллиотт ўтган ҳафта охирида Премьер-лиганинг биринчи турида “Ньюкасл”га қарши ўйин учун “Ливерпуль” қайдномаси киритилмади.
Шу сабабли Харви Эллиоттнинг Андони Ираола жамоасида ўйнаш истиқболлари шубҳали кўринмоқда.

Фикрлар