Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Ливерпуль" ҳимоячиси "Байер"га ўтмоқда!

Трансфер яқин 48 соат ичида ҳал бўлиши кутилмоқда.

"Ливерпуль" ҳимоячиси Жаррел Куанса Бундеслигага йўл олмоқда.

Асосий ҳимоячисини сотиб юборган "Байер" унинг ўрнини "Ливерпуль" аъзоси Жаррел Куанса билан тўлдирмоқчи. Трансфер яқин 48 соат ичида ҳал бўлиши кутилмоқда. 

Футболчининг ўзи ушбу трансфер амалга ошишини истамоқда ва томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. "Фармацевтлар" ҳимоячи учун 30 миллион евро ҳамда қўшимча 5 миллион евро бонус таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Куанса якунланган мавсумда "қизиллар" сафида 22 ўйинда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ