“Ливерпуль” ҳимоячиси “МЮ”дан учралган мағлубият учун узр сўради
“Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд “МЮ”га қарши (1:2) кечган АПЛ 30-тур ўйинидан кейин мухлислардан узр сўради. У узр матнини “Инстаграм”даги саҳифасига юклади.
“Барча “Ливерпуль” мухлсиларидан узр сўрамоқчиман! Сизларнинг далдангиз ажойиб бўлди, аммо самарали натижа қайд этиш учун етарлича яхши ўйнай олмадик. Хатолар устида ишлаб, янада кучлироқ бўлиб қайтамиз”, – деди 19 ёшли футболчи.
Қайд этиш керакки, Маркус Рэшфорд деярли бир хил нуқтадан иккита гол урганди ва ҳар икки Трент Александер-Арнольд унга қарши ҳимояланган эди.
Фикрлар