
"Ливерпуль" ҳимояда ван Дейкка шерик топди
"Байер" ҳимоячиси Джонатан Та фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, аммо унинг шахсий орзуси — "Барселона"да ўйнаш.
Бир қатор топ-клублар, жумладан "Ливерпуль" ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англияликлар аллақачон аниқ қадамлар ташлашган, аммо футболчи музокараларни вақтинча тўхтатиб турибди.
Футболчининг ўзи "блауграна" сафига ўтишдан манфаатдор. Аммо "Барселона"нинг молиявий муаммолари туфайли бу трансфер амалга ошиши қийин. Шунга қарамай, Та англиялик клублар билан музокараларни тўлиқ якунламай, "Барса" таклифигача кутишга қарор қилган.
Комментарии