"Ливерпуль" ҳужумчиси АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин
"Астон Вилла" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, бирмингемликлар жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтира оладиган футболчи қидирмоқда. 25 ёшли бельгиялик футболчига эса асосий номзод сифатида қаралмоқда.
Ўз навбатида, Ориги ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ва Бельгия терма жамоаси сафига кириш учун бошқа клубга ўтишга рози.
Якунланган мавсум Ориги “Ливерпуль” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар