"Ливерпуль" Жейдон Санчо учун таклиф ҳозирлади

"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Жейдон Санчо трансфери масаласида "Боруссия Дортмунд"га таклиф тайёрлади.

Anfield Watch хабарига кўра, мерсисайдликлар англиялик хавбек учун 100 милллион евролик трансфер таклифи юборишмоқчи, шунингдек, улар Санчо билан шахсий шартнома борасида музокаралар бошлаш учун ҳам рухсат олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, 19 ёшли футболчи учун Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари ҳам қизиқишаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!