"Ливерпуль" камида олтита трансфер қилиши керак"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" афсонаси Жейми Каррагер Арне Слот жамоасини кучайтириш учун янги футболчиларни харид қилиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Tecno

Каррагернинг айтишича, "Ливерпуль" таркибига қараганда, ёзда клубга камида 6 нафар янги футболчи керак бўлиши аниқ бўлиб қолмоқда:

 "Уч нафар юлдузнинг шартномаси якунига етаётган бўлса ҳам, бўлмаса ҳам кучайтириш шарт. "Ливерпуль"га Робертсон билан рақобатлаша оладиган чап қанот ҳимоячиси керак. Виржил ван Дейк ва Конате бўлмаганда муаммо бўлмаслиги учун марказий ҳимоячи ҳам зарур.

"Шунингдек, Гревенберх ва Макаллистер бу мавсумдагидек ҳаддан ортиқ юклама остида бўлмаслиги учун марказий ярим ҳимоячи керак. Креативроқ ва голлар уришга қодир ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳам керак – Собослай келтирган натижадан ортиғини бера оладиган. Ниҳоят, ғалабаларни Салоҳ каби кафолатлай оладиган ўнг қанот ҳужумчиси ва марказий форвард ҳам керак,"- дея Каррагернинг сўзларини келтиради "The Telegraph".

Каррагер фикрига кўра, ушбу трансферлар "Ливерпуль"ни кучайтиради ва жамоанинг чўққида қолишини таъминлайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию