“Ливерпуль”: Катта пул бор – нишонда уч юлдуз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсум Англия чемпионлиги унвонини ҳимоя қила олмаган “Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилди.

“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан қанот ҳужумчиси позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти бу нуқтага олинадиган ўйинчи учун 75 миллион фунт миқдорида маблағ тайёрлаб қўйган.

Журналист Марк Дугласнинг ёзишича, мерсисайдликларнинг асосий мақсад “РБ Лейпциг”да порлаётган 19 ёшли футболчи Ян Диомандени олишдан иборат.

Шунингдек, Франция чемпиони ПСЖнинг 23 ёшли футболчиси Брэдли Баркола номзоди ҳам жиддий тарзда кўриб чиқилмоқда.

“РБ Лейпциг” шарафини ҳимоя қилаётган 21 ёшли Антонио Нуса ҳам “Ливерпуль” учун трансфер бозоридаги вариантлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!