"Ливерпуль" Кейнни ижарага бериб юборади

  • 15 июль, 2019, 09:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Херби Кейнни жорий трансферлар даврида ижарага бериб юбормоқчи. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли футболчига "Брентфорд", "Халл Сити", "Чарльтон", "Миллуол" ва "Лутон" клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Кейн “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни "Донкастер Роверз" жамоасида ижарада ўтказди ва 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!