“Ливерпуль” Клопп жазолаган футболчини ижарага бериб юбормоқчи
Ads

“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Мамаду Сако қишки трансфер вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Daily Mail нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар Сакони мавсум сўнггига қадар 500 минг фунтга (таҳминан 600 минг евро) ижарага беришга тайёр.

Саконинг хизматларига 2та премьер-лига жамоаси («Вест Бромвич Альбион» ва «Вест Хэм Юнайтед») ҳамда 3та Европанинг бошқа жамоалари («Лилль», «Милан» ва «Интер») жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли франциялик футболчи апрель ойидан то шу кунгача “Ливерпул”да таркибида бирорта ҳам расмий учрашувларда иштирок этмай келмоқда. Бунга биринчи сабаб допинг билан боғлиқ муаммолар бўлган. Кейинчалик у бу борада айбсиз деб топилди, аммо, кейинчалик Клопп унга нисбатан интизомий чора кўрган.

Маълумот учун, Сако “Ливерпул”да 2013 йилдан буён тўп суриб келади. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар