"Ливерпуль" Конатега шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифни берди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" Франция терма жамоаси ҳимоячиси Ибраима Конатега шартномани узайтириш бўйича сўнгги таклифни тақдим қилди.

Tecno

Клуб раҳбарияти молиявий шартлар жуда ҳам яхши эканини таъкидлаб, 26 ёшли ҳимоячидан яқин ҳафталарда жавоб кутмоқда.

Журналист Саша Таволььерининг "Sky Sport Switzerland" учун хабар беришича, агар Ибраима "Ливерпуль" таклифини қабул қилса, у жамоадаги энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айланади.

Ҳозирча Конате ўз келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган. У "қизиллар" сафида қолиш ёки эркин агент сифатида "Реал"га ўтиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!