"Ливерпуль" "Лидс" етакчисини харид қилмоқчи
"Лидс" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи хизматига "Ливерпуль" клуби қизқиш билдирмоқда. "Қизиллар" Калвин учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Унинг "товуслар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, ҳавбекка "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Аммо Филлипс "қизил иблислар" сафига ўтишни хоҳламади.
Жорий мавсум Филлипс 10та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.
Фикрлар