"Ливерпуль" Мане ўрнига украиналик футболчини олиб келмоқчи

  • 13 июнь, 2022, 18:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Киевнинг "Динамо" клуби ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Циганков фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Liverpool.com тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли футболчига "Ливерпуль" жиддий қизиқиб қолган. Мерсисайдликлар уни "Бавария"га ўтиши кутилаётган Садио Манега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Циганков ўтган мавсум "Динамо" сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг киевликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!