"Ливерпуль" Манени 180 млн еврога баҳоламоқда

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Садио Манени қўйиб юбормоқчи эмас.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 27 ёшли сенегаллик футболчига "Реал" Мадриддан қизиқиш борлигидан хабардор, аммо улар Манени таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Шу боис "Ливерпуль" Маненинг трансфери борасидаги ҳар қандай таклифлар 180 миллион евродан кам бўлмаган ҳолдагина кўриб чиқилишини билдирган.

Маълумот учун, Мане ўтган мавсум АПЛда 22та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!