"Ливерпуль" Манени сотмайди

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти ўзининг сенегаллик ҳужумчиси Садио Манени таркибда сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 26 ёшли тўпурарга катта умид билдиришмоқда. Шу боис унинг трансфери борасида билдириладиган ҳар қандай таклиф кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Манега “Реал” Мадриддан қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Садио Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!