“Ливерпуль” машҳур футболчига шартнома таклиф қиляпти

CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” жамоа етакчиларидан бири Алексис Мак Аллистер билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирган ва унга шартнома тайёрламоқда.

Tecno

Аргентиналик футболчининг амалдаги келишуви 2028 йилнинг ярмигача амал қилади, бироқ “қизиллар” раҳбарияти унга шароитлари янада яхшиланган янги битим бериб, муддатни узайтиришни кўзлаяпти.

Бу ҳақда таниқли журналист Иэн Дойл маълумот берди.

Клубда жаҳон чемпионига “Реал” жиддий  қизиқиш билдираётганидан хабардор, шу сабабли 27 ёшли футболчи билан яқин вақтда аниқ музокараларни бошлашга тайёрланяпти.

Мак Аллистер “Ливерпуль”га 2023 йилнинг ёзида “Брайтон”дан кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у Арне Слот жамоасида барча мусобақалар доирасида 24 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!