"Ливерпуль" майдон марказини италиялик футболчи билан кучайтирмоқчи

"Ливерпуль" ҳам "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Il Tempo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар 20 ёшли италиялик иқтидор эгасини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Рим клуби эса коронавирус туфайли юзага келган инқироз туфайли Дзаньолони сотишга тайёр. Унга эса "Ливерпуль"дан ташқари “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам харидор бўлмоқда.

Николо Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!