"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳга нарх белгилади

  • 19.02.2026 16:07
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Англиянинг "Ливерпуль" клуби мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни сотишга тайёр.

Муҳаммад Салоҳ "қизиллар"ни тарк этишга яқин турибди. Хабарларга кўра, мисрлик футболчи ёзда жамоа билан хайрлашишга тайёр. Мерсисайдликлар ўз юлдузи учун камида 63 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқади. Салоҳнинг ўзи Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрмоқда. Футболчи 2017 йилда "Ливерпуль" сафига "Рома"дан 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали мисрлик футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 27та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!