Англиянинг “Ливерпуль” клуби мухлислари стадионларга яна туриб томоша қилинадиган трибуналар ташкил этилишини йўқлаб овоз беришди.

Интернетда 17 910 нафар инсон қатнашган сўровнома натижаларига кўра, ушбу сўровомада иштирок этган 88 % мухлислар тик турган ҳолатда томоша қилинадиган трибуналарнинг қайтиши тарафдори эканлиги маълум бўлди.

5 % мухлислар эса бунга қарши чиқишган.

Буюк Британияда эса 1989 йил Англия Кубоги ярим финалида “Ноттингем Форест” хамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги баҳсга мезбонлик қилган “Хиллсбро” ўйингоҳида юзага келган тиқилинч сабаб 100 га яқин мухлис ҳалок бўлган ва шундан буён тик туриб кузатиш учун мўлжалланган трибуналар олиб ташланган ва стадиондаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.

“Ливерпуль” раҳбарияти эса стадионлар учун талаблар бироз юмшатилган тақдирда, мухлисларнинг фикрини инобатга олишларини айтиб ўтишган.