“Ливерпуль” нега футболчи сотиб олмаяпти? Мураббий жавоб берди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот мерсисайдликлар клубининг трансферлар бозорда пассивлигидан хавотирда эмаслигини айтди. Голландиялик мутахассиснинг фикрича, у бор эътиборини жамоани 2024/2025 йилги мавсумга тайёрлашга қаратган.
“Бу клубда иш бошлаганимда асосий вазифам жамоани янги мавсумга тайёрлаш эди. "Ливерпуль" спорт директори трансферлар устида ишламоқда, у мени янгиликлардан хабардор қилиб турибди, лекин менинг барча эътиборим шу ерда ва ҳозир бор футболчиларга қаратилган”,-деди нидерландиялик мутахассис.
45 ёшли Арне Слот 2021 йилнинг ёзидан буён “Фейеноорд” бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Бу даврда унинг қўл остида “Фейеноорд” барча турнирларда 145 учрашувда иштирок этиб, 94 марта ғалаба қозонган, 27 марта дуранг ўйнаган ва 24 марта мағлубиятга учраган.
Фикрлар