"Ливерпуль" Нуньес ўрнига икки тўпурарни кўзлаб қўйди
"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга ўринбосар сифатида Александр Исак ва Маркус Тюрамни кўрмоқда.
Арне Слот ўзининг уругвайлик шогирди Нуньеснинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шунинг учун кўплаб муҳим учрашувларда унга асосий таркибдан ҳам жой ажратмаяпти. Шу боис, 25 ёшли ҳужумчи қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
"ТEAMtalk" нашрининг хабарига кўра, мерсесайдликлар агарда Дарвин жамоадан кетадиган бўлса, унинг ўрнига "Ньюкасл Юнайтед" ва "Интер" ҳужумчиси Исак ва Тюрам вариантларини кўриб чиқмоқчи. Манбага кўра, икки ҳужумчи ҳам бу трансферга қаршилик кўрсатмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, швециялик ҳужумчи жорий мавсум 21 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган бўлса, франциялик ўйинчи эса "нерраззурилар" сафида 23 та тўқнашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобида ёздириб қўйган. Икки форварднинг ҳам Тransfermarkt порталидаги нархи 75 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар