"Ливерпуль" Нуньес ўрнига марказий ҳужумчи топди

TIGGO 2 PRO

"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенжамин Шешкони қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда.

"TBR Football" нашрининг хабарига кўра, Арне Слот янги марказий ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда, чунки Дарвин Нуньес жамоани тарк этишга тайёр. 
 
"Арсенал" ва "Челси" 21 ёшли ҳужумчи учун асосий даъвогар ҳисобланади. Аввалроқ, Шешко Лондон клубларидан бирига ўтишга кўпроқ мойиллигини билдирган эди. 
 
Шунга қарамай, "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам футболчининг келажагини кузатиб бормоқда. "Ливерпуль" эса сўнгги ҳафталарда Шешко ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилган.

Маълумот ўрнида, 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 34 та беллашувда иштирок этиб, 17 га ол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!