“Ливерпуль” орзусидаги ўйинчидан қуруқ қолади

“Ливерпуль” олишни мўлжаллаб юрган “Аякс” футболчиси Перр Схюрсга А Серия жамоалари ҳам кўз тикмоқда.

“Милан” ва “Интер” 20 ёшли марказий ҳимоячини ўзига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, “Интер” жамоаси Схюрсни келаси йили ёзда клубни тарк этадиган Милан Шкриньярга муносиб ўринбосар бўла олишига ишонмоқда.

Истеъдодлар трансфери орқали мўмай даромад олишга ўрганган “Аякс” ҳам бу футболчини сотиб юборишга қарши эмас. Фақат амстердамликлар бу масалани мавсум якунлангач, кўриб чиқади. Схюрс қишки трансферлар мавсумида сотилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!