"Ливерпуль" раҳбарияти Арне Слотга ишонч билдирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" клуби эгалари жамоа бош мураббийи Арне Слотни тезда алмаштириш ниятида эмас ва унга яна бир имконият бериш тарафдори. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб билан шартнома 2026/2027 йил 30 июнигача амал қилади. Шу боис, унинг тақдири келаси мавсумда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

"Fenway Sports Group" раҳбарияти мавсумдаги омадсизликларни фақат мураббий билан боғламайди. Улар бу ҳолатни бир нечта омиллар билан изоҳламоқда: Диогу Жотанинг фожиали вафоти, Муҳаммад Салоҳнинг формадаги пасайиши ҳамда янги футболчиларнинг жамоага мослашиш жараёни.

31-турдан сўнг "Ливерпуль" 49 очко билан Англия Премьер-лигасида 5-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлар шунингдек Европа чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида сафарда "Пари Сен-Жермен"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аввал эса Англия кубогида "Манчестер Сити"га 0:4 ҳисобида ютқазган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!