"Ливерпуль" рекорд нархга сотиб олган футболчи рақиб жамоага кетмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ливерпуль" форварди Дарвин Нунесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақида “Todo Fichajes” портали хабар бермоқда.

Уругвайлик футболчи "тўпчилар" сафига қўшилишни истамоқда. У Микел Артета қўл остида ишламоқчи ва жамоа Англия Премьер-лигасида ғолиб бўлишига ишонмоқда. Бундан ташқари, "Ливерпуль" Дарвин билан хайрлашишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Нунес 2022 йилда мерсисайтликлар сафига клуб учун рекорд сумма 85 миллион евро эвазига келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!