"Ливерпуль" Салаҳга ўринбосар топди

  • 11 декабрь, 19:33
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ПСЖ футболчиси Брэдли Барколага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Cаught Offside" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, инглиз клуби франциялик футболчини Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бундан бир неча кун олдин мисрлик ҳужумчи жамоадаги мавқейидан норозилигини ҳақида айтган эди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 33 ёшли футболчи "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. 

ПСЖ сафида ҳаракат қилаётган Брэдлининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 70 миллион еврони ташкил этади. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда 21 ёшли футболчи ПСЖга "Лион" сафидан келиб қўшилган. Шу давр мобайнида вингер 122 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол киритган ва 33 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!