"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 100 миллион еврога футболчи сотиб олиши мумкин
ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Брэдли Баркола январь ойидаги трансфер ойнасида Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 23 ёшли франциялик вингерга "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар раҳбарияти футболчи трансфери учун тахминан 100 миллион евро тўлашга тайёр. "Қизиллар" сафида Баркола номзоди мисрлик юлдуз Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Брэдли 2023 йил ёзидан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.



Фикрлар