"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида "Атлетик Билбао" футболчиси Нико Уильямсни жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, мерсисайдликлар аллақачон футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган. Яқинда Слот жамоаси Салоҳ ўрнига "Борнмут"дан Семеньони олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳозирда испаниялик футболчининг "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Атлетик" клуби билан амалдаги шартномаси 2035 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Нико жорий мавсум Испания клуби сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!