«Ливерпуль» сардори Ван Дейк Ираола қўл остида ишлаш ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» жамоаси ҳимоячиси ва сардори Вирджил ван Дейк «Монако»га қарши ўртоқлик учрашуви (2:3)дан сўнг жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираола қўл остидаги иш жараёни ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозирча машғулотлар жуда яхши кетяпти. У клубга келган биринчи ҳафтасидаёқ ўзаро жуда самарали суҳбатлашдик. Энг муҳими — у билади, мен унга буни айтганман ҳам, қандай шароит бўлишидан қатъи назар, меҳнат қилишга тайёрман. Янги мавсумда муваффақият қозонишни истаяпмиз, шу йўлда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Арне Слот ва унинг штаби ҳақида ёмон гап айта олмайман — у давр ҳам биз учун жуда яхши бўлган, фақат ўтган мавсум унчалик омадли кечмади. Энди эса қўлимизда янги мураббий, янги тайёргарлик услублари бор, биз эса буларнинг барчасига мослашишимиз керак. Арне қўл остида ишлаш менга ёқарди, ишонаманки, янги мураббий билан ҳам шундай бўлади», — дея Ван Дейкнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!