"Ливерпуль" клуби "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Денис Закариининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Sky in Germany нашри тарқатган хабарга қараганда мерсисайдликлар вакиллари 22 ёшли Швейцария терма жамоаси аъзосининг агенти билан учрашишган ва унинг трансфери масаласини муҳокама қилишган. Айтиш лозимки, Дениснинг трансфери мерсисайдликларга тахминан 50 млн еврога тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

Закариига “Ливерпул”дан ташқари шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Атлетико" жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Закарии жорий мавсум “Боруссия М” сафида 13та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.