"Ливерпуль" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видео)

Англия премьер-лигасининг 10-турида “Ливерпуль” сафарда “Брайтон” меҳмони бўлди.

Ушбу учрашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 60-дақиқада Диогу Жота мерсисайдликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг 90-дақиқасида Паскаль Грос гол уриб, мезбонларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!