"Ливерпуль" тарихий натижа қайд этди — 60-стадиондаги ғалаба
Англия Премьер-лигасининг 33-тур доирасида "Ливерпуль" сафарда "Эвертон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур учрашувда мерсисайдликлар уникал натижага эришди. "Squawka" маълумотига кўра, "Ливерпуль" Премьер-лига тарихида турнир доирасида 60 та турли стадионда ғалаба қозонган илк жамоага айланди.
"Қизиллар" "Эвертон"га қарши дербини "Хилл Дикинсон" стадионида илк бор ўтказиб, унда ҳам устун келди.
Ушбу ғалабадан сўнг Арне Слот шогирдлари 55 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Ливерпуль" 4-поғонада бораётган "Астон Вилла"дан уч очко ортда қолмоқда.

Фикрлар