“Ливерпуль” ва МЮ “Барса” ўйинчисини олиб кетмоқчи

Caught Offside нашрининг маълум қилишича, “Барселона” таркибида порлай бошлаган Марк Касадо Англия грандлари назарига тушган. 

“Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари 21 ёшли ярим ҳимоячини Каталониядан олиб кетмоқчи. Англия клубларига Касадонинг майдонни кўра олиш ва майдон марказида ўйинни бошқариш қобилияти ёқиб қолган. 

Касадо жорий мавсумда барча турнирларда 13 маротаба майдонга тушиб, жамоадошларига бешта голли пас узатди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этади. Ҳали бу ўйинчининг трансфер суммаси кўтарилиб кетгани йўқ. Айни пайтда Касадо 15 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!