"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" МЮ собиқ футболчиси учун курашмоқчи

Sunday Mirror нашри хабарига кўра, "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай АПЛга қайтиши мумкин.

Манба хабарига кўра, 25 ёшли голландиялик футболчи учун "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" ҳам Депайни "Олд Траффорд"га қайтармоқчилиги хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Депай Лига 1 да 13 та ўйинда 9 гол ва 3 голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!