"Ливерпуль" Ван Дейкнинг ўрнига янги ҳимоячи олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.  Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, "Ливерпуль" Бастонини бир ярим йилдан бери кузатиб келмоқда. Инглиз клуби раҳбарияти Алессандрони Ван Дейкнинг ўрнини эгаллайди, деб ҳисоблаяпти. Мерсисайдликлар италиялик ҳимоячи учун 92 миллион евродан воз кечишга тайёр. "Интер" эса ушбу суммадаги таклифга футболчини қўйиб юбориши мумкин. 

26 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 80 миллион еврони ташкил этади. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум "Интер" сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!