"Ливерпуль" яна бир катта трансферни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Венгриялик ҳимоячи Милош Керкес "Борнмут"дан "Ливерпуль"га ўтди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати маълум қилди.

"Чап қанот ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтди ва АХА машғулот марказида Премьер-лига чемпионлари билан узоқ муддатли шартнома имзолади," - дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ, футболчининг трансфер суммаси 40 миллион фунт бўлиши хабар қилинганди. 

Керкес "қизиллар"нинг ушбу трансферлар ойнасидаги 3-хариди бўлди. Бундан олдин клуб Жерами Фримпонг ва Флориан Вирцни трансферини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!