
"Ливерпуль" яна битта трансфер устида иш бошлади
"Ливерпуль" "РБ Лейпциг"га кўчиб ўтиши мумкин бўлган ярим ҳимоячиси Харви Эллиотга ўринбосар топиб улгурди.
Football Insider нашрига маълум бўлишича, мерсисайдликлар Эллиот жамоани тарк этган тақдирда "Астон Вилла" хавбеки Морган Рожерсни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда 23 ёшли Рожерс Англия Премьер-лигасининг иккита ўйинида иштирок этди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Англия терма жамоаси аъзосининг "Астон Вилла" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Унинг бозор нархи нуфузли "Трансфермаркт" интернет портали маълумотларига кўра, 55 миллион еврони ташкил этади.
Comments