"Ливерпуль" январда "Реал"нинг ёш футболчисини харид қилмоқчи

"Ливерпуль" қишки трансфер вақтида "Реал" ярим ҳимоячиси Родриго Гоэсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчининг трансферини "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи хоҳламоқда. "Transfermarkt" портали 20 ёшли Гоэсни 35 миллион еврога баҳоламоқда. 

Жорий мавсум Родриго 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Аввалроқ, "қироллик клуби" футболчига молиявий томонлама яхшиланган янги шартнома таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!