"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этишни истамоқда

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер клубини ўзгартириш ниятида. Бу ҳақда "fichajes" нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи трансфер масаласида клуб раҳбариятига сўров юборган. Таъкидланишича, аргентиналик ярим ҳимоячи бошқа чемпионатда ўз кучини синаб кўришни хоҳламоқда.

Аввалроқ ОАВларда Мак Аллистер ПСЖ ва "Реал" клублари қизиқиш доирасига тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Футболчининг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!