“Ливерпуль” ярим ҳимоячисига Туркиядан таклиф бор

“Ливерпуль” футболчиси Наби Кейта клубни мавсум сўнгида тарк этиши мумкин. Ярим ҳимоячи мерсисайдликлар билан янги шартнома борасида келишувга эришгани йўқ.

Кейтанинг кейинги манзили Туркия чемпионати бўлиши мумкин. “A Spor” нашрининг хабар беришича, унинг ҳизматларига “Фенербахче” клуби қизиқмоқда.

Кейтанинг кўп жароҳат олиши жамоадаги ўрнини йўқотишига сабаб бўлди. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 10 та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи 2018 йилда “Ливерпуль” таркибига “Лейпциг”дан 60 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!