"Ливерпуль" ярим химоячи билан шартномани узайтирмайди

"Ливерпуль" футболчиси Наби Кейтанинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунланади.

"Football Insider" хабар беришича, Мерсисайд жамоаси ярим химоячи билан амалдаги шартномани янгиламоқчи эмас.

Маълумот учун, Кейта 2018 йили "Лейпциг"дан 65 миллион евро эвазига сотиб олинган. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта ҳам голда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!