
"Ливерпуль" ёш марказий ҳимоячига қизиқишни оширди
"Ливерпуль" марказий ҳимоячи қидиришда "Парма"нинг 18 ёшли истеъдоди Жованни Леонига жиддий эътибор қаратди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, сўнгги кунларда мерсtсайдликлар қизиқиши янада аниқ мақсадга айланган.
Ёш италияликка шунингдек "Интер", "Милан" ва "Ювентус" ҳам даъвогарлик қилмоқда. "Ливерпуль" ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар янги марказий ҳимоячи олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча уларнинг асосий мақсади — "Кристал Пэлас" футболчиси Марк Гехи.
Transfermarkt хабарига кўра, Жованни Леонининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
Комментарии