“Ливерпуль” юлдузини пул билан ушлаб қолмоқчи

  • 17 Nov 19:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” тарбияланувчиси Трент Александер-Арнольднинг клуб билан келишуви мавсум охирида якунига етади. Томонлар ҳамкорликни узайтириш бўйича ҳали бир тўхтамга келгани йўқ, музокаралар давом этмоқда.

Клуб хўжайинлари уни олиб қолиш учун махсус таклиф тайёрлади. Агар Трент ўз ўрнида қолишга розилик берса ва шартномани узайтирса, жамоанинг энг катта маош оладиган ўйинчисига айланади.

Бу ҳақда TBR Football нашри маълум қилди.

26 ёшли қанот ҳимоячисига бугунги кунда “Реал”, “Барселона”, “Бавария”, “Пари Сен-Жермен” каби гранд клублар иш таклиф қилмоқда.

Тажрибали ҳимоячи 2016 йили асосий таркибга қабул қилинган ва шундан бери жамоа мураббийлари ва мухлислар ишончини оқлаб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!