“Ливерпуль”да бахтсизман!

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Наби Кейта бу жамоада ўзини бахтсиз ҳис қилмоқда ва бошқа клубга ўтишни режалаштиряпти.

Гвинеялик 27 ёшли футболчи Юрген Клопп жамоасига 2018 йили олиб келинган эди. Ўшанда ливерпулликлар бу ўйинчи учун “Лейпциг” клубига 60 миллион евро тўлаган. Шунга қарамай, африкалик чарм тўп устаси “Ливерпуль”нинг асосий таркибига кира олмади.

У шу кунга қадар жами 117 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол урди холос.

Наби Кейта клубда ўзини шу қадар бахтсиз ҳис қиляптики, у янги шартнома бўйича музокараларни ҳам тўхтатиб қўйди. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!