"Ливерпуль"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди
"Ливерпуль" клубида ўтган мавсум якунлари сарҳисоб қилиниб, мухлислар овози орқали жамоанинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Ушбу номинацияда венгриялик ярим ҳимоячи Доминик Собослаи ғолиб бўлди. У сўровномада иштирок этган мухлисларнинг 66 фоиз овозини тўплади.
25 ёшли футболчи ўтган мавсумда мерсисайдликлар сафида 53 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Собослаи 2023 йил ёзидан буён "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар