“Ливерпуль”дан кетаётган Клоппга янги иш топилди

Германия футбол уюшмаси (DFB)  миллий терма жамоасини Юрген Клоппга топшириш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Айни пайтда терма жамоани Юлиан нагельсманн бошқармоқда. Бироқ бу мутахассис амалдаги шартномани узайтириш борасида якуний қарорга келгани йўқ.

Агар Нагельсманн терма жамоадаги ишини давом эттирмаса, Германия футбол уюшмаси 2025 йилда бошқарувга Юрген Клоппни олиб келишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда таниқли журналист Кристиан Фальк хабар тарқатди.

Клопп жорий мавсум охирида “Ливерпуль”дан кетиши маълум қилган. Германия футболи раҳбарлари тажрибали мутахассим бир йил ҳордиқ чиқарганидан кейин уни халқаро миқёсда ишлашга кўндиришни режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!