“Ливерпуль”ни жаҳон чемпиони кучайтиради

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Реал”да ўйнаётган ҳамюрти Тони Кроосни ўз жамоасига чақирмоқда.

Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ярим ҳимоячининг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача двом этади. “Қироллик клуби” Тони билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас ва мавсум якунланиши билан сотиб юборишни режалаштирган.

Клопп эса мана шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

“Реал”  2014 йилдан бери Мадрид клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчини 30 миллион еврога сотишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!