"Ливерпул"нинг Англия чемпионатларида ўтказиб юборган голлари сони 5000 тага етди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” АПЛнинг 33-тури доирасида сафарда “Саутгемптон” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, мезбонлар футболчиси Шейн Лонг томонидан киритилган ягона гол мерсисайдликларнинг Англия чемпионатлари тарихида ўз дарвозасидан ўтказиб юборган юбилей 5000-гол бўлди. Таъкидлаш керакки, “Ливерпуль” ўзининг илк голини бундан 125 йил муқаддам ўтказиб юборган. Ушбу гол 1894 йилда “Блэкберн” футболчиси Кумб Холл томонидан киритилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда 82 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!