Ads

“Ливерпул”нинг мавсумлар оралиғида АҚШ йиғинига жалб этиладиган футболчилар номи маълум бўлди.

Бош мураббий Юрген Клопп океан ортига 28 нафар футболчи билан йўл олади. Клайн, Фабиньо, ван Дейк, Вейналдум, Ловрен, Милнер, Гомес, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен, Лаллана, Миньоле, Брюстер, Робертсон, Ориги, Матип, Кент, Льюис, Филлипс, Жонс, Гувер, Ойжиньски, Дункан, Вудберн, Уилсон, Ларучи, Александер-Арнольд, Ван ден Берг ва Атертонлар шулар жумласидандир.

Америка кубоги ва Африка Миллатлар кубогида иштирок этган Алиссон, Наби Кейта, Роберто Фирмино ва Муҳаммад Салоҳ каби футболчилар ҳали таътилдан қайтишмаган. Садио Мане эса Жазоирга қарши Африка Миллатлар кубоги финалида иштирок этади.