"Ливерпуль" клуби собиқ бош мураббийи Жерар Улье АПЛда мавсумни муддатидан аввал якунлаш ва мерсисайдликларни чемпион, деб эълон қилиш кераклигини айтди.

Премьер-лига ўйинлари март ойида коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган эди. “Ливерпуль” эса 29 турдан сўнг мусобақа жадвалида энг яқин таъқибчисини 25 очкога ортда қолдирмоқда.

“Ливерпуль”ни чемпион, деб эълон қилиш керак, худди Францияда совринни бошқалардан 12 очко илгарилаб кетган ПСЖга беришганидек.

“Ливерпуль” чемпионликни расмийлаштириши учун бор йўғи 2 та ўйинда ғалаба қозониши керак. 25 очко...бу ерда “Ливерпуль”ни чемпион, деб эълон қилмаслик мумкин эмас. Улар бу совринга муносиб”, - дейди Улье.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)